Январ-феврал ойларида Қорақалпоғистонга 37 мамлакатдан сайёҳлар келган

Қорақалпоғистон Республикасига шу йилнинг январ-феврал ойларида дунёнинг 37 давлатидан туристлар ташриф буюрган. Бу ҳақда ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари Л.Абдимуратов  Ўзбектистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига асосланиб "KRuz.uz" сайтига берган интервюсида маълум қилди.

Маълум бўлишича 37 давлатдан жами 406 нафар сайёҳ йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги туристик жойларга ташриф буюришган.

Бироздан сўнг қайси давлатлардан кўпроқ сайёҳлар келгани ҳақида маълум қиламиз.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар