«Бўш турган 5 объект тадбиркорлик субектларига «нолъ» бахода берилди» - Қўнғирот тумани ҳокими

«KRuz.uz» сайти Қўнғирот туманига ташриф буюриб туман ҳокими Шарапрашид Темирбаев билан суҳбат уюштирган эди. Ҳоким 2017 йилда тумандаги банклар қанча кредит ажратгани ва фойдаланилмай турган обектларда қандай ишлар амалга оширилгани ҳақида айтиб ўтди.

«Тижорат банк бўлимлари томонидан кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 2017 йилда жами 14,1 млрд сўм кредитлар ажратилди. Шундан қисқа муддатли кредитлар 1,23 млрд сўмни ва узоқ муддатли кредитлар 12,85 млрд сўмни ташкил этди.

2017 йилда фойдаланилмай бўш турган 5 объект тадбиркорлик субектларига «нолъ» бахода берилди.

Жипек жоли кўчасидаги 36-сонли мактабнинг эски биноаси Инвестор «Қарақалпақстан байрағи» МЧЖ томонидан 200 млн. Сўмлик инвестиция киритиш шарти билан нон ва турли кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо марказини ташкиллаштириш лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.

Санаат МФЙ К.Нурмухаммедов кўчасида жойлашган 240 ўринлик ўқув биноси инвестор «Анварбек Фортуна» МЧЖ томонидан 200 млн сўмлик инвестиция киритиш шарти билан кондитер маҳсулотлари ва мебел ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган.

А.Ешанов кўчасида жойлашган эски аеропорт биноси инвестор «Кунград эскалибур» корхонаси томонидан 706 млн сўмлик инвестиция киритиш шарти билан мева-сабзовот маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Ажинияз ОФЙҳудудида чойхона биноси инвестор «уркер Тулпар» ФХ томонидан 186 млн сўмлик инвестиция киритиш шарти билан дон тегирмони ва савдо дўконини қуришни режалаштирган.

Ажинияз ОФЙ ҳудудида клуб биноси инвестор «АРИС СТОРЙ КУНГРАД» МЧЖ томонидан 200 млн сўмлик инвестиция киритиш шарти билан «нолъ» бахода берилди», дейди Шарапрашид Темирбаев.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қўнғиротда 20,3 млрд сўмлик қандай лойиҳалар амалга оширилди? Ҳоким жавоб берди >>>

Қўнғирот тумани ҳокими: «Ўтган йили амалга оширилиши имкони йўқ, истиқболсиз 63 лойиҳалар янги лойиҳаларга алмаштирилди» >>>

«Бу йил 39,8 млн.долларлик Туркия инвестицияси ҳисобидан корхона қурилади» Қўнғирот тумани ҳокими >>>

Қўнғиротда бу йил 80 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади >>>

Бўлимлар