Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши ёш тадбиркор ва фермерларга қандай ёрдам беряпти?

 

"Сайёр-интервю" лойиҳаси доирасида Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов билан суҳбат (2-қисм):

 

 

 

 

-Гувоҳи бўлдик, янги бинога кўчибсиз. Бу ерда, янги Ёшлар марказида ёшлар учун қандай тўгараклар фаолиятини бошлаган?

 

Сиз кўриб турган ушбу бинода ҳорижга ишлаш учун чиқиб кетиш истагида бўлган ёшлар учун, хорижий давлатларнинг меҳнат қонунчилиги ва тил ўргатиш бўйича бепул тўгараклар фаолияти ташкил қилинди. Туман кенгаши қошида рус тили, инглиз тили, маънавий-маърифий ва диний таълим, ҳуқуқшунослик, меҳнат миграцияси тўгаракларида тажрибали мутахассис ва ўқитувчилар бириктирилиб тугараклар иш фаолияти йўлга қўйилди.



 

-Ёш тадбиркор ва ёш фермерлар билан қандай иш олиб боряпсиз?

 

 

 Туманда фаолият юритиб келаётган 70 нафар ёш тадбиркорлар мавжуд. Янги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган 35 нафар ёшлардан мурожатлар келиб тушди. Шундан 18 нафар кредит олиш бўйича, 8 нафари бўш турган бинони нол қийматда сотиб олиш, 9 нафари бўш ётган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун таклифлар келиб тушди, булар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Ҳозирда туманда 104 нафар ёш фермерлар фаолият юртмоқда. Туманимиздаги ёш фермер ва ёш тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб муаммоси ҳал қилиб берилди. Жумладан;

 -тадбиркорнинг тегирмондан фойдаланиш бўйича электр тармоғига уланиш бўйича;

-тадбиркорнинг пахта заводидан ололмаган қарзларини олиш бўйича;

- электр тармоғига уланиш бўйича;

-тадбиркорнинг бўш турган бинони олиш бўйича берган аризасига асосан муаммолари ҳал қилиб берилди.

 

 

   Шу билан бирга тумандан 2 нафар ёш фермернинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермерлар кенгаши томонидан ташкил қилинган “Ёш фермерлар форуми”да иштирок этиб, “Килчибой” ММТП ҳудудида фаолият олиб бораётган “Жумабоев Шерзод” фермер хўжалиги раҳбари Жумабоев Шерзодга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш бўйича Ипатека банк томонидан сертификат берилди.

 
 
Бўлимлар