Олий Мажлис депутати қонликўллик 5 ёшли боланинг даволанишига ёрдам берди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига чиқиб, аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф қилиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида ҳам бўлдилар. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Зумрад Бекатова, Жолдасбай Абдижамиловлар Қонликўл туманининг аҳолиси билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг шароитлари билан танишди.

Туман тиббиёт бирлашмасига бўлган ташриф мобайнида туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморларнинг аҳволини ўрганди. Шу билан бирга, уларнинг муаммоси ва мурожаатлари ҳам тингланди. Шу куни Қонликўл тумани «Дослық» ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Шукуруллаева Гулназ ўзининг 2013 йилда туғилган фарзанди Тулегенов Жақсибайнинг эшитиш аъзосида туғма нуқсони борлиги ва жарроҳлик йўли билан даволатишга имконияти йўқлиги сабабли ёрдам сўраб мурожаат этди.

Депутат Зумрад Бекатова томонидан мурожаат ўрганилиб, боланинг ҳужжатларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди ва Тошкент Педиатрия Марказига йўлланма берилди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар