Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси тизимади корхоналарда бу йил 224 та иш ўрни яратилади

2018-йил давомида Автомобил йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналарда 3 мингта йўлчилар учун қўшимча иш ўринлари очилади. Бу ҳақда қўмита раиси А.Абдувалиев фаоллар иштирокида ўтказилган селектор йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда Автомобил йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни жорий таъмирлаш - қўмита ва унинг тизимидаги корхоналар олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ходимлари олдига қўйилган талаблардан бири ҳам шундан иборат. Бундан ташқари, мамлакатда қўшимча иш ўринлари яратиш ҳам - кун тартибдаги долзарб масалалардан бири.

Шундай қилиб, 2018-йилда Республикадаги автомобил йўлларини сақлашга ихтисослашган корхоналарда қўшимча равишда - йўл ишчилари штатлари очилади. Уларнинг сони Республика вилоятлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

Қорақалпоғистон Республикасида - 224 та;

Андижон вилоятида - 183 та;

Бухоро вилоятида - 229 та;

Жиззах вилоятида - 216 та;

Қашқадарё вилоятида - 244 та;

Навоий вилоятида - 183 та;

Наманган вилоятида - 183 та;

Самарқанд вилоятида - 219 та;

Сирдарё вилоятида - 147 та;

Сурхондарё вилоятида - 182 та;

Тошкент вилоятида (Тошкент ҳалқа автомобил йўлига хизмат кўрсатиш билан) - 600 та;

Фарғона вилоятида - 219 та;

Хоразм вилоятида - 146 та;

Қамчиқ довонида - 25 та.

Шунингдек, 2018 йилда автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлашга ихтисослашган 40 га яқин янги корхоналар очилиши белгиланган. Уларда ҳам қўшимча рақишда 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар