Қорақалпоғистонда «Ёнғинлар хавфсизлиги ўн кунлиги» ўтказилмокда

Ўзбекистон Республикаси худудида жорий йилнинг 19 февраль кунидан бошлаб «Ёнғинлар хавфсизлиги ўн кунлиги» жорий килиниб бошланди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ бошлиғи майор А.Давлетов «KRuz.uz»га хабар берди.

Қорақалпоғистон Республика миқёсида шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла, ўқув муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида «Ёнғинлар хавфсизлиги ўн кунлиги» ўтказилмокда ва қуйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

Аҳоли, ташкилотлар, таълим ва даволаш муассасалари ўртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида тадбирлар  давомида 

26 маротаба маҳаллаларда, 31 маротаба корхона ва ташкилотларда, 9 маротаба мактабгача таълим муассасаларида, 31 маротаба мактабларда, 7 маротаба колледж ва лицейларда, 8 маротаба даволаш муассасаларида учрашувлар ўтказилиб, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Масканлардаги ишчи-ходимларга ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартибини ўргатиш мақсадида 5 маротаба амалий машқ ва машғулотлар ўтказилди. Ёнғинни ўчириш усулларини кўрсатиш ҳамда ушбу тадбирларга жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида 6 маротаба одамлар оммавий бўладиган масканларда ёнғин ўчириш техникалари ва воситаларини намойиш этган ҳолда аҳоли билан учрашувлар ташкиллаштирилди.

Ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув таъминоти қурилмаларининг техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида республика ҳудудида мавжуд бўлган 569 та ёнғинга қарши сув ховузларининг 7 таси ва 1423 та ер ости сув олгичларининг 16 таси текшириб чиқилиб, аниқланган носозликлар ўз жойида бартараф қилинишига эришилди. Шунингдек, тадбирлар давомида маҳаллалар ҳудудида аниқланган ёнғин ўчириш автомобиллари ва бошқа авария хизмати транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи 5 та сунъий тўсиқларнинг барчаси олиб ташланишига эришилди.

Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан маҳаллий давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларига 8 та ахборотнома киритилди.

Бошқарма ходимлари томонидан тадбирлар давомида ўзларига бириктирилган ҳудудларда «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири бўйича учрашувлар ташкиллаштирилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар