Қонликўлда оилавий поликлиника реконструкциядан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгиланган Фармон ва қарорларда, Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимидаги фуқораларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ўларга кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматини кўрсатишни такомиллаштириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, фуқораларни патронаж хизмати билан тўлиқ қамтиб олиш, шунингдек, дори-дармонлар, малакали мутаҳассислар билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлашда Қонликўл туманида қатор ишлар олиб борилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ҳурматли Президентимизнинг 2017 йил 29 март кунги ПҚ-2857-сонли «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами идораларини ташкиллаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, туман худудида жойлашган 9 та қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти тугатилиб, 4 та қишлоқ оилавий поликлиника ва 1 та қишлоқ врачлик пункти бўлиб ташкиллаштирилди. Фаолияти тугатилган қишлоқ врачлик  пунктлари биноси шифокорлар яшаши учун турор жой сифатида қолдирилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси тассаруфидаги «Арзимбетқум» овул фуқоралар йиғини худудида жойлашган 18-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси 766 млн 300 минг сўм миқдоридаги сармоя ажратилиб, инвестиция дастури асосида реконструкция ишлари олиб борилиб, 2018 йил 22 феврал куни фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси С.Т.Турманов ва туман ҳокимлиги билан тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар