“Очиқ осмон кемалар музейи” атрофида 4 та ўтовли уйлар, “Мўйноқ” маяги ва кафе ташкил қилинди

Мўйноқ туманидаги “Очиқ осмон кемалар музейи” атрофида “Muinok tour” МЧЖ томонидан 4 та ўтовли уйлар ташкил қилинди, унинг атрофида “Мўйноқ” маяги ва кафе ташкил қилинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев “KRuz.uz”га хабар берди.

Мазкур объект атрофи ободонлаштирилган. Орол денгизининг тарихий хариталари ва тарихи ёзиб қўйилган. Мўйноқ шаҳрининг марказий кўчасидан “Очиқ осмон кемалар музейи”га олиб борадиган йўл асфалтланган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар