Қорақалпоғистонлик фуқаро Берунийдан Тошкентгача пиёда келмоқчи

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи Равшан Яхшимуродов Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишлаб Тошкент шаҳригача пиёда юриб бормоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди, дея ёзди "daryo.uz"

— Буюк инсоннинг хотираси учун 1200 км йўлни пиёда босиб ўтиш ғояси пайдо бўлганига анча бўлди, — дейди Р.Яхшимуродов. — Беруний қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида техник ходим бўлиб ишлайман. Биринчи Президентнинг барча асарларини ўқиб чиққанман. Агар ушбу ниятим амалга ошса, йўл-йўлакай кўрган-кечирганларимни китоб қилиб ёзиш ниятидаман. Берунийдан Тошкент шаҳригача пиёда боришга тайёрман.

2016 йил сентябр ойида наманганлик Ҳусан Ҳожибоев Биринчи Президентнинг қабригача велосипедда бориб, зиёрат қилиб келганди. Ўшанда у велосипедда Самарқандгача 500 километр масофани босиб ўтганди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар