Туғилган кун, иккита телеканал раҳбарлари, иккита муҳаррир ва 91 нафар ёш журналист. Медиа форумнинг биринчи кунидан репортаж

26-27 февраль кунлари Нукус шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Республика «Ёш журналистлар I медиа форуми» Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлими ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси биргаликда ташкил этилди.

Медиа форумни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари И.Абдикаликов очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ембергенов, ҚДУ доценти М.Жумамуратова, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси директори ўринбосари Н.Жақсимуратова, “Нукус ФМ” радиоси ва “Жаслар” телеканали директори Б.Ельмановлар сўзга чиқишди.

Очилиш маросимидан сўнг 3 та йўналиш (теле ва радиожурналистика, интернет журналистикаси, матбуот ва фотожурналистика) бўйича бўлишди ва уларга Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори ўринбосари Н.Жақсимуратова, "Жаслар" телеканали директори Б.Ельманов, "Қарақалпақстан жаслари" гезатаси муҳаррири С.Жаниев, "Жеткиншек" газетаси муҳаррири А.Ембергенов,  "Ёшлар овози" газетаси мухбири Қ.Бегниязова, "Қарақалпақстан" телеканали журналистлари У.Еримбетова ва Х.Нуржанова, тажрибали журналистлардан Я.Генжемуратов, "karinform.uz" сайти муҳаррирлари И.Матееков ва С.Есемуратова, "KRuz.uz" сайти журналисти мастер-класслар ўтишди.

Эътиборга молик жиҳати шу куни "Ёшлар" телеканалининг Қорақалпоғистондаги оператори Азамат Мирзабековнинг туғилган куни эди. Туғилган куни бўлишига қарамай шу куни хизматда бўлган операторга Ёшлар иттифоқининг махсус совғаси ва ташаккурномаси топширилди.

Форумнинг биринчи кунида 91 нафар ёш журналистлар иштирок этишди ва улар ўрганганларини амалиётда ҳам қўллашди. Форум эртага ҳам давом этади.

Фурқат Юсупов

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар