Амударё туманида онахон 100 та ҳадисни ёдлаган болага шахсий совға бермоқчи

Таҳририятимизга ташриф буюрган “Тошқалъа” МФЙ “Бувижонлар мактаби” аъзоси Фотимахон ая Давлатова пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан 100 та ҳадисни ёддан айтиб берган 15-16 ёшдаги ўғил болалар учун шахсий совға бермоқчилигини, бу борада “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббус кўрсатсалар, яхши бўларди, деган фикрни билдирдилар.

Агар фарзандларимиз ҳадисларни ёд олиб, маъноларини уқиб олсалар, биз маънавий-маърифий ва диний тарбия масаласида катта ютуқларга эришамиз, – дейди онахон. – Туманимизда “Ҳадислар билимдони” танлови ўтказилса, мен танлов ғолибига ўз шахсий қимматбаҳо совғамни топшираман. Ниятим, фарзандларимизнинг маънан баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига ҳисса қўшиш.

Фотимахон аянинг шахсий ташаббусини туманимиз масъуллари қўллаб-қувватлашига ишонамиз.

Pобия Йўлдошева

Манба: amunews.uz

Бўлимлар