5 йилга қамалган ўғил муддатидан аввал қамоқдан чиқди. Ота бундан хурсанд

Чимбойлик Калмуратов Қошқарбай таҳририятимизга хат йўллади. Муаллифнинг ёзишича, унинг ўғли Атабай Калмуратов Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан айбланган. Ўғли қарзларини тўлаш мақсадида Қозоғистон Республикасига кетиб ишлаётган жойидан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб олиб келинган ва суд қилинган.

Биринчи инстанция судида ўғлига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, қамалган эди. Мазкур иш апелляция судлов ҳайъатида кўриб чиқилди. Апелляцияда судлов ҳайъатида унинг ўғли қамоқдан озодликка чиқарилган.

Муаллиф ота бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "ислоҳатларнинг натижасини халқимиз келажакда эмас бугун сезиши керак" деб айтгани бежиз эмаслигини тушунганини ёзган. Чунки унинг ўғли енгил жазо тайинланиб озодликга чиқарилди.

Кошкарбай Калмуратов ўз навбатида Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суди раиси ўринбосари Ходжамет Асановга ҳамда адвокат Ислам Курбанбаевга чуқур миннатдорчилик билдириб ўтган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар