Нукус шаҳри ва 3 та туманда туристлар учун меҳмонхоналар қурилади, Судоче кўлида эса...

2018 йили Нукус шаҳри, Тўрткўл, Элликқаъла ва Мўйноқ туманларида замонавий меҳмонхона ва жойлаштириш воситаларини ташкил қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев “KRuz.uz"га хабар берди.

Орол бўйи ҳудудида жойлашган Судочье кўли бўйида дам олиш маскани ва балиқ маҳсулотларидан миллий таомлар тайёрловчи овқатланиш шахобчаси ташкил этиш лойиҳалаштирилмоқда. Бундан бошқада мазкур ҳудудда дам олиш маскани барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар