Амударёда ёшлар етакчилари мактаб директори ва мини-банк бўлими раҳбари бўлишди

"Сайёр-интервю" лойиҳаси доирасида Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов билан суҳбат (3-қисм)

 

-Амударё туманида “ижтимоий лифт” ишлашни бошладими?

 

 Ҳа, албатта. Ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни масъул лавозимларга тавсия этиш ва тайинлаш бўйича тумандаги 71-сонли умумтаълим мактаби БТ етакчиси Камалов Руслан Гулумович ўзи фаолият олиб бораётган умумтаълим мактаби директори лавозимга тайинланди.

62-сонли умумтаълим мактаби БТ етакчиси Атаев Зокиржон Тажибоевич эса ўзи ишлаётган мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимга тайинланди. 

 Туман кенгаши ташкилий кадрлар ахборот таҳлил масаллари бўйича етакчи мутахассиси Султанов Сардор Нарбоевич “Ҳамкорбанк”нинг Манғит мини-банк бўлимига раҳбарлик ловозимига тайинланмоқда.

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар