“Орол воҳаси” йирик туристик мажмуасини ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди

Қорақалпоғистон Республикаси бир гуруҳ олимлари томонидан “Судочье кўллар тизимида экологик туризм имкониятлари ва потенциалини ўрганиш” мавзусида 3 йилга мўлжалланган  илмий-амалий лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев “KRuz.uz”га хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 28 февралдаги «2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва халқ бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2803-сонли қарори бўйича ҳар йили октябр ойида Мўйноқ туманида ҳудудимизга келувчи туристлар оқимини оширишга қаратилган «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» анъанавий халқаро экофестивали, «Оролнинг 99 та балиқ таомлари» гастрономик фестивали, Қорақалпоқ халқ шоирлари Бердақ ва Ажинияз ижодига бағишланган халқаро шеърий-мусиқий халқарофестиваллари ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган баён ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралари таклифлари асосида ишлаб чиқилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд шаклидаги “Орол воҳаси” йирик туристик мажмуасини ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар