Қозоғистон элчиси Қорақалпоғистонга келди

Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев Қорақалпоғистонга келди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М. Ерниязов учрашув чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, ҳудудий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Қишлоқ хўжалиги, фан, таълим, туризм, тиббиёт, фармацевтика соҳаларида минтақалараро шериклик учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаган Қозоғистон элчиси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ҳам бўлиб, республикадаги олий ўқув юртлари раҳбарлари билан учрашди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар