Ёнғинга сабабчи бўлган газ плитаси...

Нукус шаҳри Саманбай ОФЙ Каттағар ширкат хўжалиги рақамсиз уйда яшовчи А. С Ўзбекистон Респубикаси прокуратураси Қорақалпоғистон Респубикаси прокуратурасига мурожаат қилди. Бу ҳақда  Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот сектори” хабар бермоқда.

Унга кўра дўкондан 15 январ куни 1.922.000 (бир миллион тўққиз юз йигирма икки минг) сўмга Appetito 03-Еinox маркали газ плита харид қилган. Аммо газ плита 15 кунга бормасдан ишдан чиққан. Яъни газ плисанинг термостати ишламаслиги, боз устига плита “қулоқчаси”дан газ чиқиши натижасида хонадонида ёнғин келиб чиққан. Фуқаро магазинга бориб, кафолат қоғозини кўрсатиб, газ плитани алмаштириб беришни ёки пулини қайтариб беришни талаб қилган. Аммо истеъмолчига рад жавоби берилган.  

Истеъмолчнинг мазкур мурожаат Қорақапоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига юборилди. Натижада ариза Нукус шаҳар истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутаҳассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва  жамият мутахассисларининг аралашуви билан истеъмолининг  газ плитаси тўлиқ таъмирлаб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар