Элликқалъа тумани ҳокимининг сектори қандай фаолият юритмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ−3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани Ҳокимлигида 2017 йилнинг 24 август кунги № 593/8 сонли қарори асосида туман ҳудуди 4 та секторга бўлинган бўлиб қарор билан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ъминлаб бориш мақсадида тегишли ташкилот ва идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиб бориш йўлга қўйилди.

photo_2018-02-28_19-22-24

Элликқалъа тумани ҳокимлигининг хабар беришича, 1- сектор туман Ҳокими ҳудудига 5 та овул фуқаролар йиғини “Тоза боғ”, “Гулдурсун”, “Қирққиз”, “Гулистон” ва “Қизил қум” овул фуқаролар йиғини ва шу овул фуқаролар негизида 5 та маҳалла фуқаролар йиғини (“Навбаҳор”, “Жасорат”, “Оқ-олтин”, С.Боқирғоний, “Чуқурқоқ”) ва 1 та шаҳарча фуқаролар йиғини (“Сахтиён”) ҳудудлари бириктирилган бўлиб, ушбу ҳудудларда жами аҳоли сони 45319 нафарни ташкил қилиб оилалар сони 10281 тани, хонадонлар сони эса 7187 тани ташкил қилади.

photo_2018-02-28_19-31-37

Сектор аъзоларининг асосий вазифаларидан бири қилиб соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, тиббий ёрдам сифатини ошириб, кам таъминланган ижтимоий ёрдамга мухтож қатламларига кириб бориб муаммоларини аниқлаб ва аҳолини рози қилиш чораларини кўриш қилиб  белгиланди.

photo_2018-02-28_19-23-47 photo_2018-02-28_19-23-24

Сектор раҳбари ва аъзолари томонидан махаллаларда уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида долзарб муаммоларни аниқлаб, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриб, жойида бартараф қилинмаган муаммоларни  эса туманни ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш бўйича доимий равишда олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар