Нукусда Ёш журналистлар I медиа форуми бўлиб ўтди (репортаж)

26-27 феврал кунлари Нукус шаҳридаги Ёшлар Марказида ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлими ва Қорақалпоқ давлат Университети Журналистика кафедраси ҳамкорлигида “Ёш журналистлар I медиа форуми" бўлиб ўтди.

Икки кунлик форум давомида 80 дан ортиқ ёш журналистлар теле ва радиожурналистика, интернет журналистикаси, матбуот ва фотожурналистика бўйича мастер-класслар орқали билим ва тажрибаларини орттиришди. Энг муҳими улар олган билимларини амалиётдан ҳам синаб кўришди. Тележурналистика гуруҳи аъзолари 20 та мобил репортаж, Матбуот гуруҳи газета тайёрлаган бўлишса, интернет журналистикаси гуруҳи иштирокчилари ижтимоий тармоқлар, блогларида репортажлар тайёрлаб, телеграмда ўз каналларини очишди.

Форум якунида тренерлар ва иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Шунингдек “Ёш журналист-2018” танлови ғолиблари аниқланиб, “Ёш репортёрлар клуби"нинг энг фаол аъзолари тақдирланди.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар