Шўмоной туманига янги ҳоким ўринбосари тайинланди

Шўмоной тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик санаат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, ушбу лавозимга Жарилкаганов Бахтияр Жалгасович тайинланди.

Б.Жарилкаганов бунга қадар Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Шўманай филиали бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар