"Ўқитувчиларимиз Хитой ва Украинада илмий диссертациясини ёқлаб келди" - ҚДУ ректори

Бердах номидаги Қорақалпоқ Давлат университети ректори Ахмет Реймов "Еркин Қарақалпақстан" газетаси орқали университет ўқитувчи ва талабаларининг хориждаги муваффақиятлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
 
"Хориждаги ўқув ўринларида магистратура ва аспирантурада билим олаётган мутахассислар университетга илмий-педагогик хизматга тортилмоқда. Жумладан М.Насиров ва А.Атаубаева - Украина Миллий Илмлар академиясига қаршли  В.Е.Лашкарёв номидаги ярим ўтказгичлар физикаси институтида илмий ишини ёқлаб келган бўлса, М.Утеўлиев - Словакия аграр университетида магистратурада ўқиб келди. М.Асаматдинова эса Москва давлат қурилиш университетида аспирантурада ўқимоқда.

Шунингдек Б.Нуржанов Хитой Халқ Республикасида PHD даражаси учун диссертация ишини муваффақиятли ёқлаб келди", дейди А.Реймов.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар