Шўмонойда депутат тадбиркорга кредит олишда ёрдам беришни ўз зиммасига олди

O‘zLiDeP Шўманой туман Кенгаши томонидан Шўманой педагогика касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбир Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан фармонда белгиланган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, 10 га яқин муаммолар ўртага ташланди.

Ана шундай муаммолардан бири Ҳ.Юсупбаевага тегишли. “Бирлешик” МФЙда яшовчи фуқаро анчадан буён пишириқ маҳсулотларини пишириш билан шуғулланади. Унинг ҳозирги фаолияти анча яхши. Шундай бўлса-да, айни чоғда тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Шу боис у “Халқ банк” туман филиалидан 17 млн сўм миқдорида  кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатни назорат тартибида кўриб чиқишни халқ депутатлари Шўманой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олиб, яқин кунларда ҳал этиб беришларини айтишди.

Шу маҳаллада яшовчи М.Файзуллаеванинг тикувчилик ускуналари олиш учун қилган мурожаати ҳам халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари ташаббуси билан ҳал этиладиган бўлди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахасислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz        

Бўлимлар