Туркманистонлик 43 нафар ўқувчининг муаммосини Тўрткўл тумани ҳокими қандай ҳал қилиб берди?

Туркманистонлик 43 нафар ўқувчининг муаммосини Тўрткўл тумани ҳокими қандай ҳал қилиб берди?

Тўрткўл Индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида “Ҳоким ва етакчи сардорлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Неъматулла Худайбергенов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир ҳамда ёзувчи Зиёвуддин Мансур, Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши раиси У.Аллабергенов ҳамда 250 нафарга яқин ёшлар иштирок қилишди. Учрашув давомида етакчи, сардорлар ўзларининг таклиф ҳамда муаммоларини билдириб ўтишди.

Жумладан, Тўрткўл Тиббиёт коллежида тўлов контракти асосида таҳсил олаётган 43 нафар қўшни Туркманистон Республикаси фуқаролари ҳисобланган ўқувчилар контракт тўлов пулларини ўз вақтида тижорат банкларидан валюта олиб тўлашда муаммолар борлигини билдиришди. Ушбу муаммо туман ҳокими томонидан Тўрткўл Тиббиёт коллежига валюта ҳисоб рақами очиш орқали ҳал қилинди. Бундан буён Тиббиёт коллежи ўқувчиларида тўлов контрактини тўлашда муаммо бўлмайди. Муаммо жойида ҳал этилди.

Шунингдек, барча таълим муассасаларида ёшлар радиоси, туман Марказий кутубхонаси ташкил қилиш каби бир қатор таклифларни билдириб ўтишди. Берилган таклифларни ўрганиб чиқиш бўйича туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар