Шираз Нуратдинов: “Мендан рафиқамдан кўра гитарамни олиб келишимни кўп сўрашади”

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари иштирокида қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Шираз Нуратдинов билан ижодий учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Суҳбат давомида хонанда гитара билан қанчалик боғлиқ экани ҳақида айтиб ўтди.

“Мени чақирган одам рафиқангни олиб кел деб айтмайди. Улар кўпинча гитарамни олиб келишимни айтишади. Рафиқамга “Шунга қараганда гитара менинг ҳаётимда сендан кўра азизроқ” дея хазиллашаман. У эса “гитарангиз бола туғиб берадими” дея жавоб қайтаради. Гитара қўшиқ туғиб беради. Иккимизни қўшиб боқадиган ҳам шу гитара бўляпти.

Гитара менинг ҳаётимда катта рол ўйнайди. Масалан айрим жойларга бориб қолсам, мени хонанда эканимни билмайдиган жойлар кўпку, ўша ерларда дастлаб бошқача қараб турган бўлишса, қўшиқ айтиб, гитара чалганимдан кейин бошқачароқ қарашади. Гитара ёшлигимизни эслатади”, дейди Шираз Нуратдинов.

Тез орада суҳбатнинг видео вариантини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар