16 ёшли қорақалпоқ йигити сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида 7 та медал қўлга киритди, 5 таси олтин

Тошкент шаҳрида сузиш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган Юсупбаев Адилбек 5 та олтин, биттадан кумуш ва бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.

Спортчининг устози Низаматдин Атамуратовнинг "KRuz.uz"га хабар беришича, Адилбек 50, 100 ва 200 метрга чалқанча сузиш бўйича, 50 ва 100 метрга эркин, яъни крол сузиш бўйича олтин медалларни қўлга киритган бўлса, ўзидан ёши катта бўлган спортчилар орасида 50 метрга чалқанча сузишда кумуш ва 100 метрга чалқанча сузишда бронза медалларга сазовор бўлган.

2002 йили таваллуд топган А.Юсупбаев айни пайтда Нукус олимпия захиралари колледжида 1-босқичда таҳсил олмоқда.

Унинг энг катта мақсади Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги учинчи ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш ва юртимиз байроғини баланд кўтариш бўлиб ҳисобланади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар