Нукусда фуқаро дорининг нарҳидан норози бўлди

Нукус шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Қизкетген посёлкаси Сайфулин кўчаси 2 – уйда яшовчи Д.Ажимуратовдан “Азиза” дорихонасида тиббиёт боситалари (бата, шприц ва бошқа) қиммат эканлиги юзасидан норозилик мурожаати келиб тушди. Бу ҳақда Қорақалпоғисон Респубикаси Истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “KRuz.uz”га хабар берди.

Ариза жамият мутахассисари томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ҳақиқатдан ҳам  уларга устама қуйилиб сотилаётгани аниқланди. Истеъмолчининг эса 8.000 (саккиз минг) сўм пули қайтариб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар