Тахтакўпир тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бошлиғи Қораўзак тумани ҳокими ўринбосари бўлди

Қораўзак тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, ушбу лавозимга Хожалепесов  Қуралбай Махсетбаевич тайинланди.

Қ.Хожалепесов бундан олдин Тахтакўпир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва Қораўзак тумани иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар