Бу йил Нукусдаги Ўлкашунослик музейи фойдаланишга топширилади

"2018 йилги Инвестиция ва инфраструктура лойиҳалар рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507 сонли қарорига мувофиқ бу йил Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи фойдаланишга топширилади.

2015 йили қурилиши бошланган мазкур музейда айни кунларда охирги қурилиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейи Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи бўлиб янгидан ташкиллаштирилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар