Амударёда ўтган йили нечта оила ташкил топди?

Ўтган йил давомида туман ФҲДЁ бўлими томонидан жами 1477 та никоҳ қайд этилди. Демак, туманимизда биргина 2017 йилнинг ўзида бир ярим мингга яқин янги оила ташкил топди.

Биз ҳар гал янги оила қу-раётган ёшларимизга нафа-қат никоҳ оқибатида юзага келадиган қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини, балки оиланинг муқаддаслиги, уларнинг ота-оналари, қай-нона-қайноталари, қўни-қўш-нилари, жамият олдидаги масъулияти, бурчлари ҳақида ҳам тушунчалар бермоқдамиз.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, ФҲДЁ органларининг оила ва никоҳ масалалари бўйича фаолияти Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилиши белгиланди. Эндиликда ФҲДЁ органлари никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.

Санобар ХОЛБОЕВА, туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

Манба: amunews.uz

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар