Қорақалпоғистонда қайси вазирлик, ҳокимият ва ташкилотлар "telegram"да фаол эканини биласизми?

Бугунги кунда Ўзбекистонда «Телеграм»нинг ўрни юқори экани ҳеч кимга сир эмас. Янгиликлар сайтларидан тортиб вазирлик ва ҳокимиятларгача ушбу тармоқда ўз каналини очиб, янгиликларни оператив тарзда етказиб туришибди.

Биз Қорақалпоғистонда қайси вазирлик ва ҳокимиятларнинг телеграмда фаол экани билан қизиқиб, кичик изланиш олиб бордик. Қуйидаги мақола айнан шу ҳақида.

5. Амударё тумани ҳокимлиги - https://t.me/amudarya - 313 обуначи

Амударё тумани ҳокимлигининг каналида 313 обуначи бор. Каналда туман ҳокимлигининг сайтидаги янгиликлар қўйиб борилади. Бироқ энг сўнги хабар 15 феврал куни қўйилган. Шундай бўлса ҳам, каналдаги расмлар ва янгиликларсифати анча яхши.

4. Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши - https://t.me/qrjaslarawqami - 467 обуначи

Ёшлар иттифоқининг каналидаги аъзолари сони 467 тани ташкил этмоқда. Каналда иттифоқ фаолиятига оид энг муҳим янгилик ва эълонлар жойлаштириб борилмоқда.

3. «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ - https://t.me/kkaetk - 509 обуначи

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» бугунги кунда жуда ҳам фаол тарзда фаолият олиб бормоқда. Каналда ҳар куни қайси ҳудудларда вақтинча чироқ ўчирилиши ҳақида хабарлар бериб борилади. Бундан ташқари канал администрациясига бемалол мурожаат йўллаш имконияти ҳам бор. Бир ой ичида канал обуначилари сони 500 дан ортди.

2. Тўрткўл тумани ҳокимлиги - https://t.me/turtkulhokim_uz- 618 обуначи

Тўрткўк тумани ҳокимлигининг каналида туманга оид энг сўнги янгиликлар бир нечта расмлари билан биргаликда бериб борилмоқда. Бугунги кунга келиб канал аъзолари сони 600 дан ортди ва яқин орда 1000 лик маррани забт этишига шубҳа йўқ.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги - https://t.me/huqiqiymalimleme - 764 обуначи

Адлия вазирлигининг ушбу канали 10 кун ичида 800 га яқин обуначини тўплади. Ушбу каналда қонунчиликка оид янгиликлар ва бир қатор маълумотлар қорақалпоқ тилида бериб борилмоқда. Каналда ҳар куни камида 5-6 та хабар чиқмоқда. Ҳозирча ушбу канал Қорақалпоғистондаги вазирлик, ҳокимлик ва ташкилотлар каналлари орасида энг фаоли ва обуначиси кўпи бўлиб турибди.

БОНУС.

«KRuz.uz» - https://t.me/kruzuz- 5777 обуначи

Қорақалпоғистон янгиликлари сайти «KRuz.uz» нинг телеграм каналида обуначилари сони 5777 тани ташкил қилмоқда. Каналда ҳар куни 15-20 та янгилик жойлаштириб борилмоқда. Сиз ҳам сайтдаги янгиликларни каналимиз орқали кузатиб бориш имкониятига эгасиз.

«KRuz.uz» сайтида бир неча бор ҳокимиятларнинг сайтлари рейтинги эълон қилинганидан сўнг, барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимиятлари сайтлари «уйғонган» эди. Бугунги кунда ҳокимликлар ўз сайтлари орқали шаҳар ва туман ҳаётидаги янгиликларни мунтазам равишда бериб боришмоқда. Энди эса уларни «Телеграм»да ҳам фаол бўлишга чақириб қоламиз. Бу мақола орқали кимнидир мақташ ёки танқид қилишни ўйламадик. Шунчаки ривожланиш учун ташланажак янги қадам деб қабул қиласиз деган умиддаман.

Канал обугачилари сони 2018 йил 5 март соат 14:12 гача бўлган вақтда инобатга олинган.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар