Қорақалпоғистонда ички туризмни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга ошириляпти?

Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ санъат музейига республикамиз бўйлаб сайёҳларнинг ташрифини уюштириш учун дастур тасдиқланган бўлиб, бугинги кун ҳолатида мазкур дастур бўйича республикамиз бўйлаб музейга 856 та ички сайёҳлар ташриф буюришган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев “KRuz.uz”га хабар берди.

Шулардан Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидан 364 та, Ҳоразм вилоятидан 187 та, Тошкент шаҳридан 105 та, Жиззах вилоятидан 89 та, Бухоро вилоятидан 88 тани ташкил этади.

Нукус шаҳридаги коллежларнинг туризм йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилари учун ҳудуддаги малакали туроператор ва экскурсоводлар томонидан тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилди.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ санъат музейи хақида музей раҳбарияти ва Бошқармамиз томонидан жами 6 турдаги тарқатма материаллар (буклетлар, флаерлар) тайёрланди. Маҳаллий ва республика телеканалларида музей хақидаги ҳужжатли видеофильмлар эфирга узатилиб келинмоқда.

Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш мақсадида, маҳаллий телеканалларда янги ишга тушган туристик мажмуалар, меҳмонхоналар, туризм соҳасидаги ўзгаришлар тўғрисида кўрсатувлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар