Маҳмуд Шерметов - “Ҳозир фақат ютуқларимизни айтиб мақтаниб кун ўтказаверсак, ютқазамиз!”

 

"Сайёр-интервю" лойиҳаси доирасида Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов билан суҳбат (4-қисм):

 

 

 

- Туманда профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар қанчани ташкил қилади ва уларни ҳисобдан чиқариш бўйича қандай амалий ишлар амалга оширилмоқда? Бундан ташқари хорижда юрган ёшлар қанчани ташкил қилади?

 

Амударё туманида профилактик ҳисобга олиган вояга етмаганлар 7 нафарни ташкил қилади. 1таси яқинда ушбу ҳисобдан чиқарилди. Ҳозирда ушбу вояга етмаган ёшларга етакчи мураббийлар бириктирилиб, тўгаракларга жалб қилинган. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни профилактик ҳисобда турган ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

 

 

Хорижий давлатда юрган ёшлар жами 71 нафарни ташкил этиб, туман кенгаши ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 21 нафари ўз яшаш манзилларига қайтарилган.

        

- Мана, анча вақт бўлди, туманда Ёшлар иттифоқи мактаб БТ етакчилари сайланганига. Уларнинг фаолияти ҳақида нимларни айта оласиз?

 

Мактаб БТ еткачилари ўзларига берилган вазифаларни астойидил бажармоқдалар. Баъзи етакчилар ҳатто бошқа ҳамкасбларига намуна бўлмоқдалар. Ҳозир фақат ютуқларимизни айтиб мақтаниб кун ўтказаверсак ютқазамиз. Шунинг учун ишимизга танқидий қарашимиз керак. Шу жиҳатдан тумандаги 66-, 72-, 73-, 79-, 80-, 81-сонли мактаблари БТ етакчилар томонидан амалга оширилган ишлар ўта қониқарсиз ҳамда масъулиятсизлик билан қараганлиги аниқланди. Тумандаги БТ фаолияти бўйича ҳали камчиликларимиз бор. Бу бўйича ишларни тўхтатмасдан, тумандаги яна “бешлик” ташрифни режа график ишлаб чикилиб доимий назортга олинган.

 

 

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгаши қошида “Ёшлар боғи” ташкил қилинмоқда. Ҳозирда ер майдони танланди. Ҳозирги кунда тендер савдосига қатнашиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

- Тумандаги ижодкор ёшлар нима билан ишлаш жараёни қай даражада олиб борилмоқда?

 

 Тумандаги ижодкор ёшлар ўртасида учраётган муаммо ва таклифлар ўрганилиб, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида тегишли тўгаракларга жалб қилинди. Уларнинг илмий ишлари ва китобларини чиқаришга ёрдам кўрсатилди. Фаол ижодкор ёшларимиздан Шаҳзод Қурбонбоев Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида ўтказилган “Ёш ижодкорлар форуми” да фаол иштирок этиб қайтдилар. Бундан ташқари, иқтидорли ижодкор қизимиз Қундузой Юсупова “Зулфия” давлат мукофотини олишга жуда яқин турибдилар.

 

- Туман ёшларидан янги лойиҳаларни кутишимиз мумкинми?

 

Ҳозирда Амударё телевединияси билан ҳамкорликда янги лойиҳа арафасидамиз. Телелойиҳа “Ёшлар ва замин”  деб номаланади. Бу қандай бўлиши ҳозирча сирлигича қолгани мақул, “AmuTV” ни кузатиб борсангиз билиб қолишингиз мумкин(кулиб).

 

 

- Туман кенгаши томонидан қолаверса, ёшларнинг ўзларидан қандай таклифлар илгари сурилмоқда?

 

Биласиз, туманимиз ҳудудидан Амударё дарёси оқиб ўтади. Дарёга чўмилиш учун борган ёшларнинг сувга чўкишининг олдини олиш учун махсус чўмилиш ҳавзаларини барпо этиш, ички туризмни тивожлантириш ва туман табиий шароитидан унумли фойдаланган ҳолда дарёга катер ва қайиқларни қўйиш, Амударё ёшлари учун 200 ўринга мўлжалланган “Амфитеатр”  қуриш таклифини олиб чиқмоқдамиз.

 

Ҳозирги кунда Ёшлар иттифоқи Амударё тумани кенгашига тумандаги иқтисодиёт коллежи берилганидан хабарингиз бор ва тўгаракларимиз ўз фаолиятини бошлади. Туман ёшларини талаб ва таклифларидан келиб чиқиб моҳир сухандон Ойбекжон Бегимов “Нотиқлик”  тўгарагини очиш ва дарс машғулотларини мутлақо бепул олиб бориш ҳақида таклиф киритдилар. Яқин кунларда бу тўгарак ўз фаолиятини бошлайди.

Бундан ташқари автомабилларга хизмат кўрсатиш бўйича техник-сервиз тўгараги ва архитектура йўналиши бўйича ҳам тўгараклар ташкил қилиш таклифлари ўрганилмоқда. 

 

- Хабарингиз бордир, Жаслар пресс клуби ўз сессияларини туманларда олиб боришни бошлади. Қораўзак туманидан кейин Амударёда ҳам Жаслар пресс клуби меҳмон бўлиши мумкинми?

 

Агар “Жаслар пресс клуби” туманимизга ташриф буюрса хурсанд бўлардик. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари билан келишган ҳолда Жаслар пресс клубининг Амударёга келиши йўлида ўз таклифларимизни яқин кунларда билдирамиз.

Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

 

Бўлимлар