Кегайли туманига янги ҳоким ўринбосари тайинланди

Кегейли тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, ушбу лавозимга Казакбаев Нажиматдин Оразимбетович тайинланган.

Н.казакбаев бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт  вазирлиги Макроиқтисодий  кўрсаткичлар ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари йиғма бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар