Шираз Нуратдинов нега фақат ўзи ёзган шеърларни қўшиқ қилиб айтади?

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари иштирокида қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Шираз Нуратдинов билан ижодий учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Учрашувда хонанда бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

-  Кўп қўшиқларингизни ўзингиз ёзсангиз керак, эшитишим бўйича?
-  Йўқ, кўпроқ эмас, 100 фоиз қўшиқларимни матнини ўзим ёзганман.


-  Бунинг сабаби нимада? Шоирларга ишонмайсизми ёки ўзингиз ёзганларни яхши айтасизми?
-  Ўзим ёзсам, ҳаёлимдаги нарсани ёзиб айта оламан. Қайси қўшиқни ёзсам биринчи навбатда шу қўшиқни клипи ҳаёлимга келади. Бошқа шоирларнинг ҳам шеърлари яхши. Уларни ёмон деб айтмайман. Сабаби бундай деб айтишга ҳаққим йўқ, айта олмайман ҳам. Биринмчидан ўзимни йўлимни ривожлантиришга ҳаракат қиламан. Мен ўз ортимдан боғ қолдиришни хоҳлайман. Лекин барибир шоирлар билан ўйлашиб тураман. Ўзим ёзган шеърни яхши айта оламан деб ўйлайман. Шунингдек кўпроқ кўрганимни ёзаман, сўзнинг маъзмунига эътибор қаратаман. Мазмунли қўшиқлар эшитар қулоққа ҳам мазали бўлади.

Тез орада суҳбатнинг тўлиқ видео шаклини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар