Қорақалпоғистонлик қиличбоз қизга 79 кун ичида иккита машина совға қилинди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган сафари давомида  қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага "Nexia" машинасини совға қилган эди.

Йил якунларига кўра Зайнаб Дайибекова Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози сифатида эътироф этилди.

22 феврал - 5 март кунлари Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган спортчига "Спарк" автомобили топширилди. 

Шу тариқа Зайнаб Дайибекова охирги 79 кун ичида иккита машинали бўлди.

Спортчи Олимпия қўмитаси ахборот хизматига интервю берди.

"Яратилган шароитлар учун жуда катта раҳмат. Энг аввало муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдан миннатдорман. Уларга берган ваъдамга кўра ҳали Ўзбекистонга кўплаб медаллар ва совринлар олиб келишга, давлатимиз байроғини янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламан. Бизга билдирилаётган ишончни албатта оқлаймиз. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Насиб қилса, бундан ҳам катта муваффақиятларга эришамиз", - деди Дайибекова.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар