Инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни бепул ўқув курсларига таклиф этамиз (+туманлар бўйича жадвал)

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897 сонли қарорига асосланиб

2017 йилнинг 5-июн ойидан бошлаб республикамизнинг барча туманларида ва Нукус шаҳрида хусусийлаштирилган объектлер негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиниб келмоқда.

Ушбу ҳафталик ўқув курсларида сиз пастда кўрстилган йўналишлар бўйича ўз билим ва тажрийбаларингизни ошириш имкониятига эга бўласиз:

  • бизнесни юритиш;
  • бизнес-лойиҳа қилиш;
  • тадбиркорлик соҳасидаги қонун асослари;
  • менеджмент;
  • молия бошқариши ва бошқалар.

Ўқув курсларида:

  • Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатнои ривожлантириш қўмитаси;
  • Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Қорақалпоғистон филиали;
  • Адлия вазирлиги;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
  • Товар хом-ашъё биржаси;
  • Солиқ бошқармаси;
  • Божхона бошқармаси;
  • Савдо-саноат палатаси;
  • ”Ягона дарча” маркази ва тижорат банкларининг малакали мутахассислари ватнашиб, дарс бериб келмоқда.

Ўқув курси давомида сиз республикамизда фаолият юртаётган, ўз йўналишларида катта мувофаққиятларга эришган тадбиркорлар билан тажрийба алмашиш имкониятига эга бўласиз.

Шу муносабат билан, сизни тадбиркорлар учун арналган ўқув курсларига таклиф қилиб қоламиз!

ЎҚУВ КУРСИ БЕПУЛ!!!

Ўқув курслари булиб ўтадиган манзиллар ва вақтлари:

  • Элликқалъа тумани – Бўстон ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи. 05.03.2018 - 10.03.2018
  • Беруний тумани – Беруний маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи.12.03.2018 - 16.03.2018
  • Тўрткўл тумани – Тўрткўл тиббиёт касб-ҳунар коллежи. 19.03.2018 - 24.03.2018
  • Чимбой тумани – Чимбой иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи.  26.03.2018 - 30.03.2018
  • Қораузак тумани – Қораузак иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи.  02.04.2018 - 06.04.2018
  • Тахтакўпир тумани – Тахтакўпир қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи. 09.04.2018 - 13.04.2018
  • Нукус шаҳри - Нукус автомобиль йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи. 16.04.2018 - 20.04.2018
  • Тахиатош тумани – Тахиатош ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи. 23.04.2018 - 27.04.2018

Мурожат учун телефонлар: 222-02-76, 222-02-83.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар