Бухоро ва Хоразмлик спортчилар Нукусга етиб келишди

8-10 апрел кунлари Нукус шаҳрида "Универсиада-2016" спорт мусобақасининг худудий босқичи бўлиб ўтади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятининг жамоалари спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, қўл тўпи ва бокс турлари бўйича ўзаро куч синашишади.


Уч босқичли спорт ўйинларининг юқори бўғини ҳисобланадиган, олий ўқув юртлари ўртасида ўтказиладиган "Универсиада" спорт мусобақларига бу йил Фарғона вилояти мезбонлик қилади.
Спорт мусобақалари Нукус шахрида 5та ўринларда бўлиб ўтади.

7-апрел куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университетида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Азамат Турданов олиб борди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Б.Нурабуллаев мусобақа қатнашувчиларини талабаларнинг спорт байрами билан табриклаб, ўз сўзини Президентимиз И.Каримовнинг “Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга танита олмайди” деган сўзлари билан бошлади ва саралаш мусобақаларини очиқ деб эълон қилди. Шунингдек Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосараи, вилоят хотин-қизлар бошқараси раиси Сайёра Сапаева ҳам сўзга чиқди ва иштирокчиларга омад тилади.
Шундан сўнг қорақалпоғистонлик санъаткорлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.


Мусобақа натижалари билан эртага сайтимиз орқали онлайн-тарзда таништириб борамиз.

Фурқат Юсупов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий сайти учун махсус

Бўлимлар