Имконияти чекланган болаларни китоб ўқишга қизиқтирган чимбойлик сардорлар ғолиб бўлишди

7-март куни Нукус шаҳридаги ҚДУ Маданият саройи залида "Энг намунали синф Сардорлар Кенгаши" танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловга Нукус шаҳар 1-сонли, Қўнғирот тумани 32-сонли, Беруний тумани 27-сонли, Чимбой тумани 32-сонли умумтаълим мактаблари синф Сардорлар Кенгаши иштирок этди.

Танлов якунида имконияти чекланган болаларни китоб ўқишга қизиқтириш лойиҳаси билан иштирок этган Чимбой тумани 32-сонли умумтаълим мактаби синф Сардорларлари ғолиб бўлди. 

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар