Нукусда кунига 150-160 тонна чиқинди келтириладиган корхона эгаси бизнесини қандай бошлаган

Рашит Картбаев ўзини Қорақалпоғистоннинг бош “санитари” деб атайди. Ушбу бизнесга энди қўл урганида унга кўпчилик ишонқирамай қараганди. Яқинлари муваффақиятсизлиги “кўриниб турган” бу ғоядан воз кечишни айтишган, банкда эса, бундай бизнес орқали кредит фоизларини қайтариш имконсиз деб ҳисоблаб, унга дарҳол рад жавобини беришганди. Бу ҳақда "kommersant.uz" ёзмоқда.

Бошловчи бизнесмен дўстларидан 5000 доллар қарз олади, бу пулга ташландиқ цех ва 4 гектар ер майдонини насияга харид қилади ва 2011 йилда Қорақалпоғистондаги биринчи чиқиндиларни қайта ишлаш бизнесини йўлга қўяди. Бугунги кунда Нукус яқинидаги энг йирик шаҳар чиқиндихонаси 70 гектар майдонни эгаллайди. Ҳар куни бу ерга 150–160 тонна чиқинди келтирилади. Олти йил ичида корхона черепицалар, суюқ обойлар, гўшт-суяк уни ва биологик ўғит ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга муваффақ бўлди. Рашитнинг ҳисоб-китобларига кўра, икки йилдан кейин бутун шаҳар чиқиндихонаси тўлиқ қайта ишланади ва она шаҳри янада мусаффолашади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш бизнесининг рентабеллиги 80 фоизгача ўсади. Бинобарин, тўғри ташкил этилган корхона бир неча ойдан кейиноқ харажатларни қоплаши мумкин. Чиқиндиларни чуқур қайта ишлаш максимал даромад келтиради.

Шуни ҳам ёдда тутиш керак: корхона айланмаси қанчалик катта бўлса, ўзини қоплаш муддати ҳам шунчалик узаяди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар