Тахтакўпирлик Улбосин Аннабаева Ишбилармон аёл бўлди

Пойтахтимизда “Ишбилармон аёл – 2016” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган мазкур танлов тадбиркор хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси С.Турдиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, жамиятимиз ҳаётида уларнинг ўрни ва роли ортиб бораётганини таъкидлади. 

Бугунги кунда мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар бошқармоқда. 

Илк маротаба ташкил этилган мазкур танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларида 10 мингга яқин тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизларнинг лойиҳалари “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл” каби йўналишларда сараланиб, уларнинг 56 нафари якуний босқичда иштирок этди. 

8.JPG

Унда ҳакамлар томонидан ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган иштирокчилар номи эълон қилиниб, партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

Жумладан, 3-ўринга Тахтакўпир туманидаги “Рано чевар” кўп тармоқли хусусий корхонаси раҳбари Улбосин Аннабаева, Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл орзу умиди” фермер хўжалиги раҳбари Хуснида Ахмедова, Ғидувон туманидаги “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонаси раҳбари Замира Сафарова, 2-ўринга Жиззах вилоятидаги “Холмўмин-Зоҳид” фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориева, Фарғона вилоятидаги “Ал-мансур” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Уктамхон Давронова, Тошкент вилоятидаги “Шахлия” МЧЖ раҳбари Шохиста Мадиёрова ҳамда 1-ўринга Бухоро вилоятидаги “Малишояк” фермер хўжалиги раҳбари Санам Жумаева, Хоразм вилоятидаги “Хоразм технологияси” хусусий корхонаси раҳбари Нигора Қўшжанова, Тошкент шаҳридаги “Торговое оборудование” МЧЖ раҳбари Ринати Юсуповалар ғолиб бўлишди.

Бўлимлар