Кока-Кола жамғармаси Тахтакўпирга 100 минг АҚШ доллари инвестиция киритади

Кока-Кола жамғармаси Тахтакўпир туманида сув таъминотини яхшилаш лойиҳасига 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқда. 

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, бу ишлар БМТнинг Орол денгизи бўйича қўшма дастури доирасида амалга оширилади.

БМТнинг Тараққиёт дастури, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Тахтакўпир тумани ҳокимлиги ҳамкорлигидаги лойиҳа Янги олам дастури томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар