Қонликўл тумани ҳокими бир асрга тўлган онахонни туғилган кунига бориб табриклади

Қорақалпоқ халқининг инсонийлик фазилатларида азалдан байрам саналари билан белгили кунларда бир-биридан хабар олиш, ҳол аҳволини билиш, тўй ҳашамларида яхши қатнашиш, энг аҳамиятлиси нуроний ота-оналарнинг аҳволидан хабордор бўлиш, дуосини олиш каби урф-одат дастурлари авлодтан овладга ўтиб келмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Тумандаги «Бўстон» овул фуқоралар йиғини худудида яшовчи нуроний она Даўлетиярова Амангул 100 ёшга тўлиши билан табриклаш мақсадида, туман ҳокими М.Қосназаров, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси У.Оспанова, «Нуроний» қорининг туман бўлими бошлиғи Қ.Пирназаровлар билан жамоатчилик вакиллари аянинг уйида меҳмонда бўлди.

Амангул аянинг бир асрлик ёши ҳамда баҳор фасли билан гўзаллик аййоми бўлган 8-март «Умумхалқ хотин-қизлар куни» байрами билан табриклаб, совғаларини топширишди.

Ҳозирги кунда уғил-қизларининг билан невара ва чевараларининг ардоғида ўтирган нуроний Амангул ая халқ хўжалиги соҳасидаги фидойи меҳнатлари орқасида 1995 йил «Шухрат» медали билан тақдирланган.

Бугунги кунда туман худудида Она Ватанимизнинг тинчлиги билан халқимизнинг омонлигини тилаган юз билан юзлашган икки нафар нуроний онахонлар фақат фарзандлари билан невара, чевараларининг эмас, балки туман халқи ардоғидаги она сифатида эъзозланади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар