Мўйноқ тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Мўйноқ тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, ушбу лавозимга Утеулиев Арисланбай Муратбаевич тайинланган.

А.Утеулиев Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар