Қўнғиротда “Motokross” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи босқичи мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий Кенгашги ва Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Сурхондарё вилояти “Термиз” шахрида “MOTOKROSS” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақага Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қўнғирот тумани амалий спорт техника клубининг “MOTOKROSS” тўгараги аьзоларидан жами 1тринер 13 спортчи қатнашиб, ўзларининг чаққонлигини кўрсатиб, ёшлар командаси умумий хисобдан совринли 1 ўринни эгаллаб, якка тартибда команда аъзоси Сапарбаев Жасурбек 65 см3 хажмдаги мотоцикллар тоифасидан совринли иккинчи ўринни, Узақбае Ислам 125см3 хажмдаги мотоцикллар тоифасидан совринли 1 ўринни ва ўспиримлар ўртасида команда аьзоси Хожаниязов Жамшид 125 см3 хажмдаги мотоцикллар тоифасидан совринли учинчи ўринни эгаллаб ўзларига билдирилаган ишончни оқлади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар