Тахтакўпирда аккомулятор учун сарфланган 885 минг сўм пули қайтариб берилди

Тахтакўпир тумани Қараой МФЙ рақамсиз уйда яшовчи Бердияр Ережепов Нукус шаҳри Саранча маҳалласида жойлашган “Рамзес” дўконидан автомашина учун 885.000 сўмга аккомулятор ҳарид қилган. Аммо унинг кафолат муддати тугамасдан носоз бўлиб чиққан. Бундан истеъмоли норози бўлиб, алмаштириб беришни талаб қилса, сотуви рад жавобини берган. Қорақалпоғистон Республикаси  истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятари Федерацияси  “Матбуот ва ахборот ” сектори хабар бермоқда.

Шунда фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилди. Ариза Нукус шаҳар истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг аккумулятор учун сарфлаган пули (885.000 сўм) қайтариб олиб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар