Тўрткўлда бирданига 3 та ОФЙ ҳудудидаги ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Тўрткўл тумани ҳокими сектори худудида жойлашган “Отаюрт”, “Калтаминор” ва “Пахтачи” овул фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирлар натижасида аниқланган ишсиз фуқароларни, ҳудуддаги кам таъминланган оила вакиллари ва коллеж битирувчилари, оғир турмуш шароитда яшаётган аёллар ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10-март куни Тўрткўл тумани Отаюрт ОФЙ да жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги махсуслаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона ва ташкилотлар билан бирга фермер хўжаликлари, ҳусусий секторда мавжуд тадбиркорлик субъектлари ҳамда Отаюрт, Пахтачи ва Калтаминор овул фуқаролар йиғинларидан ишсиз фуқаролар, коллеж битирувчилари ва кам таъминланган оила вакиллари қатнашдилар. Ярмаркада жами 65 та корхона ва ташкилотлар 223 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар