Нима учун Нукусда йўлни иккига ажратиб турувчи панжаралар каттасидан кичигага алмаштирилмоқда? (+18 фото)

   Нукус шаҳридаги “Тўрткўл гузари”да йўлни иккига ажратиб турувчи йўл  панжараларини алмштириш ишлари давом этмоқда.  Аввалроқ  йўлнинг фақат пиёдалар ўтиш жойига яқин қисмигина ҳайдовчиларга қулай тарзда алмаштирилганди.

   Энди эса бутун “Тўрткўл гузари” бўйлаб йўл панжаралари каттасидан кичигига алмаштирилмоқда.  Сабаби,  аввалги йўл панжараларидан йўлнинг қарама-қаршисидаги йўловчи ва автомашиналар кўринмасди. Ҳатто шу важдан бир иккита автоҳалокатлар ҳам юз берганди. Энди бунинг олди олинадиган бўлди.

   Қуйида  мана шу жараёнлардан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар