Қонликўлда бир кунда 71 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши томонидан туманимиз ёшлари учун «Ёшлар – келажак пойдевори» мавзусида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар совда кўргазмаси ва ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича 2018 йил 10 март куни меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада туман худудидаги 31 та корхона, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари 91 та бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябр кунги 799-сонли қарори асосида, 2018 йил апрель ойидан бошлаб жамаотчилик ишларга қамтиш мақсадида, 16 нафар тадбиркор ва фермер хўжаликлари 60 бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Умуман ярмаркада жами 151 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида 10 колледж битирувчилари билан 45 ишсиз фуқоралар иштирок этти. Давлат корхоналари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига 15 нафар фуқорага ишга жойлашиши  учун йўлланмалар берилди ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига 56 нфар ишсиз фуқоралар жамаотчилик асосида, жорий йил апрель ойидан бошлаб қамраб олиниши бўйича иш берувчилар билан шартномалар тузилди. Ярмаркада жами 71 нфар ишсиз фуқора иш билан таъминланди.

Шунингдек, «Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида»ги қонун талаблари асосида 68 нафар ишсиз фуқоралар турли соҳа мутаҳассислари томонидан тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш, ишга жойлашиш вақтида норматив ҳужжатларни расмийлаштириш, битирувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иш ҳақи, меҳнат таътиллари бўйича тўлиқ маълумотлар олди.

Маълумот учун: туманда жорий йил 19-февраль куни ўтказилган ярмаркада 344 нафар фуқора ишга жойлашган эди.

 

 

 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар