Чимбойдаги сайёр қабулда “Гужимли” МФЙдаги трансформатор янгиланади

Шу кунларда O‘zLiDeP ташаббуси билан жойларда сайёр қабуллар давом этмоқда. Ана шундай қабуллардан бири Чимбой туман “Гужимли” МФЙда бўлиб ўтди. Қабулда 20га яқин мурожаат муҳокама этилиб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Жумладан, Қ.Қаллибеков “Гужимли” МФЙдаги трансформаторни янгилаш бўйича, М.Отемуратов эса 90 хўжаликка мўлжалланган 350 метрлик газ трубасини янгидан тортиш юзасидан мурожаат қилди. Ҳар икки мурожаат ҳам туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан назоратга олинди. Шунингдек, мулоқотда маҳалла аҳлидан “Кегейли” каналидан пиёдалар ўтадиган кўприкни транспорт воситаси ўтадиган қилиб қайта қуриш ҳамда “Тинибаев” ва “Қ.Маўлик” кўчаларидан кесиб утувчи 2,5 км узунликдаги ариқлар қазиш бўйича мурожаатлар ўртага ташланди. Ушбу масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ж.Абдурасулова туман ҳокимлиги ва туман йўл қурилиш бўлими раҳбарига депутатлик сўрови юборадиган бўлди.

Сайёр қабул давомида билдирилган барча фикр-мулоҳа ва мурожаатлар партия масъуллари ҳамда Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар