Элликқалъанинг чекка ҳудудларида Наврўз байрами бошланди

12 март куни Элликқалъа туманининг чекка овул ва махаллаларида Наврўз умумҳалқ байрамига бағишлаб «Азиз ватандошлар, хар кунингиз Наврўз бўлсин!»деган шиор остида байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қизилқум ва Гулистон овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбирда туман хокими С.Авезов иштирок этди ва барчани байрам билан самимий муборакбод қилди. 

Ушбу байрамда азалдан урф-одатларимиздан ҳисобланган  миллий ўйинларимиздан  варрак учириш, миллий кураш, қўчқор уриштириш, от чопар ўйинлари юқори савияда ўтказилиб, ғолиблар туман хокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

 Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар